Бола пулини ҳукми

Ассалому алайкум! Холамнинг илтимосига биноан беряпман. Мени келиним бор 3та фарзандли бўлганда хам болани суюнчи пулини мен олганман. Оиламиздаги пул ўртада бўлганлиги учун. Оиламизга ишлатилган бу пулни айнан нимага сарфланганини эслолмайман лекин оиламиз ичида ишлатилган. Набираларимга хам нимадир оберган бўлишим керак. Бу пуллар тўғри сарфланган дея оламанми. Яъни набираларимни ёки келинни хаққини еб қўйган бўлмайманми? Келинни хам розилиги олинмаган шунчаки бу уйда пул ўртада туради яъни менда деган оиламиз қоидасига асосан иш тутганман. Тўғри йўл кўрсатинг менга.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Болани суюнчи пули онага берилади ва бу унинг ҳаққи ҳисобланади. Қанча олган бўлсангиз ўша пайтда ўша пулларга неча грамм тилла келса шуни ҳисоблаб ўшанча тилла ёки уни қийматини беринг. Олса олсин, йўқ кечдим розиман деса ўзингизда қолаверади. Валлоҳу аълам!

10 Май 2022, 19:23 | Савол-жавоблар | 137 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar