Ойликдан қарз

Ассалому алайкум! Мен бир катта ишхонада ишлайман. Ойлик маош келган кунларимиз соатларига қараб ҳисобланади. Баъзи кунларда қайсидир сабаб билан ишга келолмайдиган кунлар бўлади. Ойлик ҳисобловчи бўлимга "бу кунда келмагандим, ҳисобдан айириб қўй" дея олмаймиз. Савол: 1) шундай ҳолларда, келмаган кунларимиз пулини ишга келиб, келган кунига ойлик ҳисобланмаган ходим ҳисобига ўтказиб беришимиз мумкинми? ойликни ишхона ҳисобига қайтара олмаймиз. 2) Ишхонада шахсий телефондан фойдалана олмаймиз. Компьютерларга телеграм ўрнатиб берилган. Интернет ишхона учун чекланмаган. Телеграмда қўшиқ, видео, расм, аудио маъруза юкласак, интернетдан хабар ва шунга ўхшаш ўзимизни қизиқтирган маълумотларни олсак, давлат ҳаққини еган бўлмаймизми? Ишда маълум вақтгача ўтиришимиз шарт, лекин бўш вақт ҳам етарлича.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Ортиқча ишлаб келмаган кунингизни ҳам соатини тўлдириб қўйиш имконияти бор. 2). Билмадик. Валлоҳу аълам!

10 Май 2022, 19:23 | Савол-жавоблар | 152 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar