Исрофгарчилик бўлмайдими?

Ассалому алайкум! Овқатланаётганда қорин тўйгандан сўнг таомнинг ортиқчаси қолиб кетса, исроф бўлмаслиги учун ўзини мажбурлаб бўлса ҳам тугатиб қўйиш керакми ёки қолганини тўкиб юборса ҳам бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Иккисини ҳам қилмаслик керак. Ошган таомни бирор бир ҳайвонга едириш керак. Оилада эса қушлар еб кетадиган бирор жой тайин қилиб ўша ерга қўйиб қўйиш керак. Азалдан уламоларимиз омма халқни дастурхон қоқишда ҳам шариатга амал қилишга буюришган. Нон увоқларини алоҳида, суяк шу кабиларни алоҳида ажратишган. Пўчоқларни ҳам. Сабзавотдан ортгани деб ташлаб юбориш ҳам исроф. Валлоҳу аълам!

10 Май 2022, 19:23 | Савол-жавоблар | 145 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar