Фойда ҳалолми?

Ассалому алайкум! Бир корхона хар хил проектларга инвестиция киритадиган Англия фирмаси экан. Инвиститсияни фақат халол ғояларга киритишар экан. Аммо исломда агар пул тиккан одам ўша проект фойда ва зарар келтиришига рози бўлиб, пул берса яъни банкрот бўлиш эҳтимолини хам қабул қилса, бу иш халол дейилган. Аммо бу фирма проект банкрот бўлса, берган пулини суд орқали ундириб оларкан. Шу холатда, бу фирмага пул инвиститсия киритиб, фойда кўриш харом бўлмайдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Уларни шартномалари билан яхшироқ танишиб чиқиш керак экан. музорабада пул тикувчи пулга, меҳнат қилган меҳнатига куйиши айтилган. Аммо бу шартни мутлақ қўйиб қўйса ҳозирги одамлар бефарқ бўлиб банкрот қилишиб, “Пулингизга куйдингиз” деб баҳона қилишмоқда. Валлоҳу аълам!

10 Май 2022, 19:47 | Савол-жавоблар | 158 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar