Никоҳимиз нима бўлди

Ассалому алайкум! Менга 2марта талоқ тушган 1-си уйга борсанг 10январгача билмай кетиб қолгандим кейин имом тушунтирган шу куни келгунча борманг деб 2-си телефон ушласанг деган бундаям суратилганмиз чунки иложи йўқ деб телни ушлатилганман. Бу орада пул беркиттинг деганла шу пайтгача шу ишни қилмасликка ҳаракат қилдим. Олдинам қилмагандим лекин ишонмаганлар 3-сида сўроқсиз ишга борсанг дедила ҳар куни ишга сўраб борардим бир куни кеч қолиб кетиб қопман. Мактабга кирдим келди кетти дафтарга қўл қўйдим бинога кирмадим шу ерда тел қилдилар эсимга тушиб сирази орқага қайтдим. Майли киравер қилмаганингга қилдим дедилар буни биздаги имом тушмаган деди кўнглингизга солган ўзингиз тел қилгансиз деди. 1-саволим бу тўғрими? Пул борасида ойликни беркитиб айтмасдан ишлатворсам тушадими ёки ҳар қандай пул масалан ишлатишга бердилар ортиб қолди уни ортган қисмини айтмасдан ишлатсам тушадими? Ёки ойликдан нақдга чиқариб мактабдаги бирор бир ушланмага ишлатиб кейин бу кишига айтсам тушиб қолмайдими? Ман пул беркитмаган булсам ҳам у кишу шубҳаланса ишонмаса тушиб қолмайдими? Ишлатган пулимни ҳисобини беролмасамчи? Шубҳа қилсакчи? Бу жудаям азоб.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сизни “3-сида сўроқсиз ишга борсанг дедила ҳар куни ишга сўраб борардим бир куни кеч қолиб кетиб қопман” деганингиздан ораларингизга уч талоқ тушган экан. Валлоҳу аълам!

10 Май 2022, 19:57 | Савол-жавоблар | 164 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar