Дуо беринг

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳ.Ҳазрат биз яқинда, 17-сентябрда оила қурдик. Аллоҳдан оилавий ҳаётимиз Қуръон ва Суннатга мувофиқ бўлишини, бизларга солиҳ-солиҳа ўғил-қизларни ато этишини сўраб юрибмиз. Аллоҳ шу ва бошқа хайрли мақсадларимизга муваффақ қилиши учун сизнинг дуо ва насиҳатларингизга муҳтожмиз. Аллоҳ учун бизларга хайрли дуолар беринг.Аллоҳ таоло динимиз ривожи учун қилаётган барча хайрли ишларингизга Ўзи нусрат ва муваффақиятлар ато қилсин. Сизни Ўзи ҳифзу ҳимоясида сақласин. Узоқ йиллар бизга устозлик қилиб юринг.Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳ.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Аллоҳ сизларга ўзингиз сўраётган нарсалардан ҳам кўпини ва афзалини ато қилсин!

3 Май 2022, 09:53 | Савол-жавоблар | 152 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar