Сувни ифлослаш

Ассалому алайкум! Қишлоғимизнинг жуда кўп қисми ариқлардан сув ичади. Кўпчилик ариқларга ҳар ҳил ахлатлар ташлайди, кўчанинг бошидаги уй эгаси оёқ-қўлини совунлаб ариқда ювади, бу уйдан кейинги 30 тача хонадон бу ишдан азият чекади, ёзда эса кундузи ёшлар, кечки пайт катталар шу ичадиган сув бошида чўмиладилар. Шундай одамларга оят, ҳадисдан насиҳат қилсангиз.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Агар ранги, таъми ва ҳидига таъсир қилмаса, оқин сув нажосат бўлмайди. Валлоҳу аълам!

10 Май 2022, 19:57 | Савол-жавоблар | 157 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar