Юзтубан ётиш

Ассалому алайкум! Юзтубан ётишликдан қайтарилган. Буни ҳадисда  жаханнамий ётиш дейилган. Мен ковидга чалиниб касал бўлдим, бу касалликда юзтубан ётишни буюришади. Хақиқатдан хам юзтубан ётсангиз нафас олишингиз равонлашади. Мен хозиргача хам ёнбошлаб ва чалқанча ётолмиман. Юрагим сиқилиб нафас етишмайди. Ерга қараб ётсам ўзимни яхши хис қиламан. Бу вазиятда нима қилишим керак маслахат беринг илтимос.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз бу ҳолатда узрли ҳисобланасиз. Соғайиб олгунингизча шундай ётишингиз жоиз. Валлоҳу аълам!

10 Май 2022, 20:17 | Савол-жавоблар | 159 | Табобат
|
Boshqa savol-javoblar