Ҳаром сўзи билан талоқ тушадими?

Ассалому алайкум! Хотинимга жаҳл устида "ҳаром" деб ҳақорат қилдим. Бу бир марта бўлган. Сўнгра яна шундай жанжалларни бирида болаларимга "онанг ҳаром" деб айтганман (бир марта аниқ айтганман, кейин яна айтганим эсимда йуқ). Каналингизни ўқиб, хато қилганларимни тушуниб етдим. Энди жуда катта пушаймондаман, товба қилдим барча сўзларимга. Саволим: 1) Хотинимга "ҳаром" деб ҳақорат қилганимда 1-талоқ тушганми? 2) Агар тушган бўлса, болаларимга "онанг ҳаром" деганимда 2- талоқ тушганми ? 3) Хотинимга бир марта айтганман "ҳаром" сўзини, агар болаларимга 2 марта "онанг ҳаром" деган бўлсам 3 талоқ бўлиб қолдими? 4) Агар фақат хотинимга айтганда талоқ тушган бўлса, қайта никоҳ ўқитиб олайликми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! “Ҳаром” дейишдан мақсадингизга боғлиқ. Агар “сен менга ҳаромсан” ёки фарзандингизга “онанг манга ҳаром” деган маънода айтилган бўлса талоқ тушади. “Ҳаром” бу ҳақорат,  “ҳаромсан” дейиш бу ўзига хотинини ҳаром қилиш ҳисобланади. Шундан келиб чиқиб нима маънода айтганингизга қараб талоқ тушади ёки тушмайди. Бир талоқ тушганда агар аёлнинг иддаси чиқиб кетмаган бўлса, эр “қайтиб олдим” дейиши ёки қўлини ушлаш, шунга ўшшаган иш қилиш билан никоҳ тикланиб кетаверади. Талоқ масаласи нозик масала, унда жавоб берувчи ҳолатни аниқлаш учун саволлар бериши керак бўлади. Шунинг учун талоқ масалаларини икки тараф, гувоҳлар ҳузурида талоқни пухта биладиган аҳли илм одам тарафидан ечилиши мақсадга мувофиқ бўлади. Яқинингиздаги бир аҳли илмга бориб, масалани тўлиқ баён қилиб жавобини билиб олинг. Валлоҳу аълам!

10 Май 2022, 20:30 | Савол-жавоблар | 162 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar