"Кетмоқчи бўлсанг йўқол, кўзимга кўринма" деса

Ассалому алайкум ҳурматли устозлар! Аллоҳ илмларингизни зиёда қилсин! Уйланганимга бир ярим йил бўлди. 1) Бундан 4-5 ойлар олдин аёлим билан тортишиб жанжаллашиб қолдим ва жаҳл устида "Кетмоқчи бўлсанг йўқол, кўзимга кўринма" дедим лекин у билан ажрашиш ёки бўлди ҳаммаси тамом бошқа яшамаслик мақсадида айтмагандим. Жаҳл устида айтиб ёбордим. Ўша куни аёлим билан яна ярашиб кетдик. Уйланганимдан кейинги ҳаётимда талоққа жиддий эътибор берар эдим ва шу сўзни сира тилимга олмасликни ўйлаб юрардим. Шу билан бирга айнан шу сўзни айтса талоқ тушади деб ўйлардим лекин телеграмдаги "Зикр аҳлидан сўранг" каналига келган талоқ ҳақидаги савол-жавобларни ўқиб кўнглимга ғул-ғула тушди. Ҳурматли устозлар шу сўздан кейин аёлимга талоқ тушган бўладими? 2) Аёлим ҳозирда 3 ойлик ҳомиладор агар талоқ тушган бўлса бунинг ҳукми қандай бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Талоқ ниятида айтган бўлса талоқ тушади. Ниятингиз ундай бўлмаса талоқ тушмайди. Ниятингизни нима бўлганини ўзингиз ва Аллоҳга ҳавола. Валлоҳу аълам!

10 Май 2022, 20:29 | Савол-жавоблар | 184 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar