Уйни ижарага қўйиш
Ассалому алайкум! Мен 1 уй ижарага олдим. Хамма сарф харажатларини қилдим. Яни Агент, кафолат пуллари тўладим. Жиҳозлар, техника билан тўлдирдим. Свет, сув, газ, интернет хаммасига керакли пулларини тўлаб ўчирдим. Яни биз турган жойда буларни хеч қайсисини уй эгаси қилмайди, фақат 4та девор берилади. Кейин у уйга қисқа муддатга ижарачи қўя бошладим. Яни одамлар бир йилга уй хохлашмайди базан уларга жуда ноқулайлик туғдиради. 1-2 ойга иш билан келадиган кишилар бўлади ёки янги келган оилалар ҳали жойлашиб улгургунча 1 ойга вақтинча уй излашади. Шундай кишиларга бошқа жойлардан арзон нархларга бердим, 10 ойдан кейин уй эгаси буни билиб қолди ва уйдан бизни чиқарворди. Шартномамиз 1 йиллик эди, энг камида, биз талашмай хўп деб чиқиб кеттик. Қўшнилар кўп ёмонлаб кун беришмади, лекин мусулмон, ибодатли одамларни қўйдим, қўшнилар келгиндиларни кўпам ёқтиришмаслигидан ахийри бизни ёмонлай ёмонлай чиқарворишди. Уй эгасига ижара хаққини ўз вақтида тўладик, уйни хам жуда яхши сақладик. Саволим шуки, мени у уйдан топган фойдам ҳалолми? Мени хизматларим учун ё уйни эгасини хаққига кирдикми? Чунки бўлиши билан қисқа муддатга одамларга бераётганимни чиқ деди, бу 1 томондан, 2-томондан қисқа муддатга уй хохлаганлар учун жуда қулай бўлганлигидан рози жон деб туриб кетишди. Яни мен хеч кимни молини тортиб олиб емадим, норози қилиб.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ижарага олинган уйни ижарага бериш шаръан жоиз. Олган ҳолатингизга қўшимчалар кирит, қулайликлар киритган бўлсангиз ва ўзингиз олган пулдан қимматроққа ижарага берсангиз ҳам жоиз. Бир томони уйнинг эгаси нега норози бўлганлиги. Валлоҳу аълам!
10 Май 2022, 20:50 | Савол-жавоблар | 179 | Молия ва тижорат