Қасамдан кечиш
Ассалому алайкум! Бир танишим ҳолидан келиб чиқиб беряпман. Ёш йигитни оила ўқитувчига тайёрлов курсига беришади. Ўқитувчи(аёл) зинодан ҳазар қилмас бўлиб йигитни у билан зинога ундайди ва фарзанд бўлади. Лекин у аёлни эри оиласи бор, тавба қилдим эри ҳаммасини билган ҳолда бемалол яшаб юришипти. Фарзанди учун бу йигитчадан алимент олиб туришади. Шу ёшлик ва тарбия сустлик оқибатидан ва ҳисдан фойдаланиб у аёл ўқитувчи йигитчага Қуръон тутқазиб "бошқа бировга қарамайман ва бошқа аёлга уйланмайман" деб қасам ичтирган. Энди уйлан деса қасамим бор деб юрипти. Гуноҳлари учун тавба қилса. Қасамидан қандай қутилса бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! “Йигит” Аллоҳ ва расули ҳаром қилган катта гуноҳни қилибди. Тезда тавба қилмаса, бу ишидан қайтмаса, оқибати жуда ҳам ёмон бўлади. Тезда оила қурсин. Агар қасам ичган бўлса, уни бузишнинг каффорати қуйидагичадир:1. Бир қул озод қилиш.
Қасамини бузган кишига каффорат учун белгиланган жазо чораларидан Ислом дини бева-бечораларга, камбағал-мискинларга қанчалик эътибор билан қарагани очиқ-ойдин кўриниб турибди. Шунингдек, бу мукаммал ва оламшумул диннинг қулчиликка қарши бўлгани ва қулларни озод қилишга қаттиқ урингани ҳам кўриниб турибди. Исломда бу ишлар гуноҳларни ювадиган ибодат даражасига кўтарилгани эътиборга сазовордир.2. Ўнта мискинни тўйдириш.
Мискинларни тўйдиришдаги мазкур ўлчов каффорат берувчи ўз аҳлига берадиган бир кунлик ўртача таом миқдоридир. Агар каффорат адо этиши лозим бўган шахс ўнта мискинга таом беришни хоҳламаса, учинчи хил каффоратни адо этиши ҳам мумкин.3. Ўнта мискинга бутун баданини тўсадиган бир сидра кийим бериш.
Кийим ҳам ўша вақтнинг, жойнинг ва қавмнинг ўртача кийими бўлади.
Оғзига кучи етмайдиган, ўзига эътибор қаратиш ва бир ишни қилиш ёки қилмаслигини таъкидлаш мақсадида Аллоҳ таолонинг номи ила қасам ичиб, сўнгра ўз қасамига содиқ қола билмаган одам аслида Аллоҳга нисбатан катта беодоблик қилган бўлади. Бу ишнинг жазосига бошқачароқ чора ҳам белгилаш мумкин эди. Аммо Аллоҳ таоло айнан фақир, мискин ва қулларга меҳр кўрсатиб, уларнинг фойдасини кўзловчи чораларни белгилаган.
Қасамини бузадиганларнинг ҳаммаси ҳам ўнта мискинни тўйдириш ёки уларга бир сидра кийим олиб бериш, ёхуд бир қул озод қилиш имконига эга бўлавермайди. Уларнинг ичларида камбағаллари ҳам бўлиши турган гап. Ана шундай имкони йўқ қасамхўрларга ўзига хос жазо чораси белгиланган:4. Агар уларни адо этиш пайтида ожиз бўлса, кетма-кет уч кун рўза тутади.
Демак, қасамини бузган одам каффоратни адо қилиш учун ўнта мискинни таомлантириш ёки шунча ададдаги мискинга кийим-бош олиб бериш, ёхуд бир қул озод қилишга молиявий имкони йўқ бўлса, уч кун рўза тутиб, каффоратни адо этиши вожиб бўлади.
Аввалги уч жазо чорасининг ичидан бирини танлаш ихтиёрийдир, лекин тўртинчи жазо чорасини адо этишга фақатгина мазкур уч чорани адо этишга имкони йўқ кишиларгина муяссар бўладилар. Валлоҳу аълам!
13 Май 2022, 01:39 | Савол-жавоблар | 177 | Оила ва турмуш