Wиндоwслар ҳақида

Ассалому алайкум! Саволим wиндоwслар ҳақида тўлиқ маълумот олиш. Маълумки компутерлар учун wиндоwс жуда ҳам зарур, компутердаги ишлар wиндоwс бўлмаса бажарилмайди. Мен Wиндоwс7 дан фойдаланаман. Ҳозирги кунда wиндоwс7 ишлаб чиқарувчилари томонидан сотувдан чиқарилган, яъни умуман сотилмайди, унинг ўрнига янги версиялари чиққан ва улар сотилади. Компутеримдаги wиндоwс7 эса у сотувдан чиқарилмасидан олдин нусха кўчириб ўрнатилган. У пайтлари муаллифлик ҳуқуқи ҳақида умуман билмас эдим. Энди у ҳақида маълумотга эга бўлиб анча гумонга тушиб, ҳатто анча сиқилиб қолдим. Чунки, Wиндоwсларнинг бошқа версиялари жуда қиммат ва компутерим анча эски. Мен wэб дастурчиликни ўрганаяпман ва тугатиш арафасидаман, Инша Аллоҳ яқинда ишга кирмоқчиман, 1) Мендаги Wиндоwс7 дан фойдаланиб лойиҳалар бажараман Инша Аллоҳ ва шу лойиҳалар орқали топадиган пулим ҳалол бўладими? 2) Мендаги wиндоwс7 дан фойдалиб бажарган лойиҳаларим бор. Ишга кираётганимда уларни кўрсатишим керак бўлади. Улар мен бажарган лойиҳаларга қараб тажрибамга баҳо беришади ва шунга қараб ишга олишади. Агар кўрсатмасам ишга олмасликлари мумкин. Мен уларни сотмайман. Мендаги wиндоwс7 орқали бажарилган лойиҳаларимдан фойдаланиб ишга киришим жоизми? 3) Мен бир иш берадиган сайтдан рўйхатдан ўтганман, рўйхатдан ўтишим учун ўзимдаги wиндоwс7 дан фойдаланганман Ин ша Аллоҳ келажакда янги компутер ва янги wиндоwс сотиб олсам шу сайтда ишимни давом эттирсам бўладими ёки бошқатдан рўйхатдан ўтишим керак бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Виндовс 7 ҳозирги кунда ҳам сотувдан арзон нархда топса бўлади. Ўшандан олиб ишлатинг. Агар ўзи нусҳангиздан фойдалансангиз топган пулларингиз шубҳали бўлади. Валлоҳу аълам!

10 Май 2022, 22:06 | Савол-жавоблар | 201 | Медия
|
Boshqa savol-javoblar