Боқиб олинган боланинг никоҳи
Ассалому алайкум! Яқинда бир жойда ўқиган эдим, айтилишича боқиб олинган фарзанд катта бўлиб никоҳ ўқилаётганда боқиб олган отасини эмас, хақиқий отасининг исмни айтилиши керак экан. Агар отаси номаълум бўлса фарзанднинг ўз исми айтилар экан. Бунга шариатимиз аслида нима деган?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Бу ерда асосий масала бола ўз отасидан бошқасини ота деб даъво қилмаслиги. Яъни мени отам шу деб пушти камаридан бўлган ўз отасини инкор қилмаслик керак. Боқиб олгани учун дада деб чақириши ёки боқиб олган одам ўғлим деб чақиришининг зарари йўқ. Никоҳдан асосий мақсад никоҳланаётган кишининг шахси ҳаммага маълум бўлишидир. Отасини айтиш ҳам шарт эмас. عَنْ عَلِيٍّ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: مَنْ زَعَمَ أَنَّ عِنْدَنَا شَيْئًا نَقْرَؤُهُ إِلَّا كِتَابَ اللهِ وَهَذِهِ الصَّحِيفَةَ فَقَدْ كَذَبَ، فِيهَا أَسْنَانُ الْإِبِلِ وَأَشْيَاءُ مِنَ الْجِرَاحَاتِ، وَفِيهَا قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: الْمَدِينَةُ حَرَمٌ مَا بَيْنَ عَيْرٍ إِلَى ثَوْرٍ، فَمَنْ أَحْدَثَ فِيهَا حَدَثًا أَوْ آوَى مُحْدِثًا فَعَلَيْهِ لَعْنَةُ اللهِ وَالْمَلَائِكَةِ وَالنَّاسِ أَجْمَعِينَ، لَا يَقْبَلُ اللهُ مِنْهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ صَرْفًا وَلَا عَدْلًا، وَذِمَّةُ الْمُسْلِمِينَ وَاحِدَةٌ يَسْعَى بِهَا أَدْنَاهُمْ. زَادَ فِي رِوَايَةٍ: فَمَنْ أَخْفَرَ مُسْلِمًا فَعَلَيْهِ لَعْنَةُ اللهِ وَالْمَلَائِكَةِ وَالنَّاسِ أَجْمَعِينَ، لَا يُقْبَلُ مِنْهُ يَوْمَ القِيَامَةِ صَرْفٌ وَلَا عَدْلٌ، وَمَن ادَّعَى إِلَى غَيْرِ أَبِيْهِ أَوْ انْتَمَي إلَى غَيْرِ مَوَالِيهِ فَعَلَيْهِ لَعْنَةُ اللهِ وَالْمَلَائِكَةِ وَالنَّاسِ أَجْمَعِينَ، لَا يَقْبَلُ اللهُ مِنْهُ يَوْمَ القِيَامَةِ صَرْفاً وَلَا عَدْلًا. رَوَاهُ الثَّلَاثَةُ Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Ким «Бизда Аллоҳнинг Китоби ва ушбу саҳифадан бошқа ўқийдиган нарсамиз бор», деб гумон қилса, батаҳқиқ, ёлғон айтибди. Унда туяларнинг ёки жароҳат (етганда тўланадиган нарса)лар ҳақида гап бор. Унда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мадинанинг ҳарами Айр билан Савр орасидадир. Ким унда бир бидъат пайдо қилса ёки бидъатчига жой берса, унга Аллоҳнинг, фаришталарнинг ва барча одамларнинг лаънати бўлсин. Қиёмат куни Аллоҳ ундан нафлни ҳам, фарзни ҳам қабул қилмайди. Мусулмонларнинг зиммаси (омонлик бериши) бирдир. Уни уларнинг энг оддийси ҳам бера олади», деганлар».
Бошқа ривоятда:
«Ким мусулмонга берган аҳдини бузса, унга Аллоҳнинг, фаришталарнинг ва барча одамларнинг лаънати бўлсин. Қиёмат куни ундан нафл ҳам, фарз ҳам қабул қилинмас. Ким отасидан бошқанинг насабини даъво қилса ёки ўзини ўз маволийларидан бошқага тегишли деб билса, унга Аллоҳнинг, фаришталарнинг ва барча одамларнинг лаънати бўлсин. Қиёмат куни Аллоҳ ундан нафлни ҳам, фарзни ҳам қабул қилмайди», дейилган.
Учовлари ривоят қилганлар.
Шарҳ: Ушбу ҳадисдаги саҳифа – Али розияллоҳу анҳу қиличларининг қинига солиб юрадиган бир парча бўлиб, унда ҳадисда зикр этилган баъзи шаръий аҳкомлар ёзилган бўлган.
Айр – Мадинаи мунавваранинг жанубидаги тоғнинг номи.
Савр – Мадинаи мунавваранинг шимолидаги тоғнинг номи. Бу тоғлар ҳарами маданийнинг жануб ва шимол томондаги чегараларидир.
Ҳарами маданийнинг шарқ ва ғарб томондаги чегаралари келгуси ҳадиси шарифда зикр қилинади. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 05:03 | Савол-жавоблар | 151 | Оила ва турмуш