Ўғрилик ва ўғирлаган нарсалар хукми

Ассалому алайкум! Бир неча йил аввал чет элда дўкондан нарса ўғирлаган эдим. Товба қилдим. Ўғирлаган нарсаларни болалар уйига бериб юбордим. Исломга қайтиб, ўғрилик ва ўғирлаган нарсалар хукмини ўрганишни бошладим. Ўғрилик қилган чет элдаги дўконга пул хадя бериш таклифини киритдим, ўғирлаганими айтмасдан (менга нисбатан чора қуриши мумкинлигидан қўрқиб). Лекин бу таклифни дўкон рахбарияти рад этди. Ўғрилик қилган хақни қандай қайтарсам бўлади? Пулни мухтожларга хадя қилиб юборсам бўладими? Мусулмон ёки мусулмон эмаслигини ахамияти борми? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ўша ўғирланганини ёзиб, пулни ўша дўконга ташлаб кетишингиз мумкин. Кимлигингизнги айтишингиз шарт эмас. Валлоҳу аълам!

10 Май 2022, 22:17 | Савол-жавоблар | 139 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar