Уйда намоз ўқисам бошқача жойда намоз ўқисам бошқача

Ассалому алайкум! Мен намоз ўқишини бошлаганимга 2 ой бўлди уйда намоз ўқиш учун жойнамозни солсам жойнамоз атрофидан нур таралаётгандек бўлади намоз ўқойкон пайтим осмонда намоз ўқиёману Аллоҳ толло менга қараб тургандек бўлала ёлғиз мен намоз ўқиёману фақат менга қараб тургадек ажиб хис туйғу пайдо бўлади жойнамоздан чиқим келмайди саждадан бошимни кўтаргим келмайди, айрим сабабларга кўра онамкаям намоз ўқийман асосан хуфтон намозини ўқийман онамка намоз ўқисам мени ортимдан кимдир кузатиб турганини хис қиламан жойнамоз атрофини эса қандайдир махлуқотла ўраб тургандек бўлади саждадан бошимни кўтарсам кўз олдимда қўрқинчи махлуқотла кўринади жойнамоздан чиқсам улар мени ўлдирмоқчидек туюлади кундузиз намоз ўқисама шундай холат кузатилади онамка киришим билан мени кимдир кузатиб юрганини хис қиламан олдинлари бундай хис туйғу йўқ эди намоз ўқишни бошлаганимдан бери шундай бўлди онмка бормаслика ва у ерда намоз ўқимаслика харакан қиломан нима учун бундай холат кузатилопти уйда намоз ўқисам бошқача хис туйғу онамка ўқисам қўрқув хис қилам тушунтириб берсангиз.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Шунда ҳам давом этинг. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам меҳробда туриб намоз ўқиётганларида шайтон ҳужум қилган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни ушлаб бўғиб олганларида сўлагининг совуғини ҳис қилдим деганлар. سَمِعْتُ أَبَا هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ يَقُولُ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: إِنَّ عِفْرِيتًا مِنَ الْجِنِّ جَعَلَ يَفْتِكُ عَلَيَّ الْبَارِحَةَ؛ لِيَقْطَعَ عَلَيَّ الصَّلَاةَ، وَإِنَّ اللهَ أَمْكَنَنِي مِنْهُ فَذَعَتُّهُ، فَلَقَدْ هَمَمْتُ أَنْ أَرْبِطَهُ إِلَى جَنْبِ سَارِيَةٍ مِنْ سَوَارِي الْمَسْجِدِ، حَتَّى تُصْبِحُوا تَنْظُرُونَ إِلَيْهِ أَجْمَعُونَ - أَوْ كُلُّكُمْ - ثُمَّ ذَكَرْتُ قَوْلَ أَخِي سُلَيْمَانَ:  رَبِّ اغْفِرْ لِي وَهَبْ لِي مُلْكًا لَّا يَنبَغِي لِأَحَدٍ مِّنْ بَعْدِي فَرَدَّهُ اللهُ خَاسِئًا.
وَقَالَ ابْنُ مَنْصُورٍ: شُعْبَةُ عَنْ مُحَمَّدِ بْنِ زِيَادٍ
 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Бу кеча жинлардан бир ифрит намозимни бузмоқчи бўлиб тўсатдан ҳужум қилди. Аллоҳ менга унинг устидан имкон берди, уни бўғиб олдим. Барчангиз [ёки ҳаммангиз] эрталаб кўришингиз учун уни масжид устунларидан бирининг ёнига боғлаб қўймоқчи бўлдим у, кейин биродарим Сулаймоннинг «Роббим, мени мағфират қилгин ва менга ўзимдан кейин ҳеч кимга муяссар бўлмайдиган мулкни ато этгин» деган гапини эслаб қолдим. Аллоҳ уни (ифритни) хору зор қилиб қайтарди».
Бу сизни қилаётган ибодатингиз шайтонни ниҳоятда қаттиқ ғазаблантираётганининг аломати. Маҳкам бўлинг, шайтонни қаттиқ ғазаблантирган нарса Аллоҳни жуда хурсанд қиладиган ибодатдир. Валлоҳу аълам!

5 Май 2022, 13:51 | Савол-жавоблар | 166 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar