Муддатли тўлов тизими(фоизсиз)
Ассалому алайкум! Менга тилла буюмлари билан тижорат қиладиган дўконга ишга таклиф қилишди. Бу дўконда кредит тизимига асосланган муддатли тўловлар орқали 6- ойдан 1-йиллик муддатгача бўлиб тўлов қилинаркан. Лекин тўлов давомида фоиз қўйилмайди, умумий нархни шу муддатларга тенг миқдорда бўлиб тўланади. Шундай дўконда ишлашим жоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Йўқ. Тилла ва тилладан ясалган буюмларни насия савдоси жоиз эмас. Валлоҳу аълам!
10 Май 2022, 23:01 | Савол-жавоблар | 184 | Молия ва тижорат
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Йўқ. Тилла ва тилладан ясалган буюмларни насия савдоси жоиз эмас. Валлоҳу аълам!
10 Май 2022, 23:01 | Савол-жавоблар | 184 | Молия ва тижорат