Намоз ўқимаган фарзандлар сабаб ота-она азобланадими
Ассалому алайкум! Мен бир танишимга тўғри манода “агар фарзанд тўғри ибодатда халол юрмаса ота онаси оламдан ўтган бўлса азобланади. Агар фарзанд тўғри юрса ибодатда, халол мехнат қилса ота она хузурланади” деб айтиб қўйдим. Бу гапим нотўғри бўлмадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Азобланади. Чунки ота-она ёшлигидан уларга Исломни тушунтириши, ҳаром-ҳалолни ўргатиши керак эди. Буларни ўргатмагани учун фарзандлар қиёмат куни ота-онанинг бўйнига осилади ҳам. Аллоҳ таоло “Маъориж” сурасида марҳамат қилади: وَلَا يَسْأَلُ حَمِيمٌ حَمِيمًا10. Ва қадрдон дўст ўз қадрдон дўстидан сўрамайдир.
Чунки бу кунда ҳамма ўзи билан ўзи овора бўлиб қолади. Шунинг учун дўст ўз дўстидан ҳол сўрай олмайди. Улар бу ишни бир-бирларини кўрмаганлари учун қилмайдилар. Балки кўриб-билиб туриб, дўст ўз дўстидан ҳол сўрай олмайди. Ҳа, يُبَصَّرُونَهُمْ يَوَدُّ الْمُجْرِمُ لَوْ يَفْتَدِي مِنْ عَذَابِ يَوْمِئِذٍ بِبَنِيهِ وَصَاحِبَتِهِ وَأَخِيهِ وَفَصِيلَتِهِ الَّتِي تُؤْويهِ وَمَن فِي الْأَرْضِ جَمِيعًا ثُمَّ يُنجِيهِ11. Уларни кўриб турадирлар. Жиноятчи хоҳлаб қоладики, ўша Кун азоби бадалига ўз фарзандларини фидо қилса…
12. ва хотинини ва ака-укасини ҳам…
13. ва уни ўзига олган қабиласини ҳам…
14. ва ер юзидаги жамики кимсаларни ҳам, сўнгра ўзи нажот топса. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!
10 Май 2022, 23:01 | Савол-жавоблар | 161 | Руҳий тарбия