Ваъда ва қиймат

Ассалому алайкум! Бир ярим йилча аввал, дўстим ғишт ишлаб чиқармоқчилигини ва унга керакли дастгох ва бошқа қўшимча ускуналарни сотиб олиш учун пул бериб бизнесга қўшилсам фойдадан учдан бирини беришини айтиб мендан пул олди. Лекин шу вақт давомида хар-хил сабаб билан иш яхши бормаётганлигини айтиб пул бермади ва мен пулимни қайтариб олишга қарор қилдим. Дўстим пулимни олган суммаси бўйича фақат ўзини сўм хисобида олгани учун сўмда фойдасиз қайтарди, лекин бу давр ичида сўм анчагина инфляцияга учради ва натижада нарх-наво, доллар ва тиллонинг қиймати кескин кўтарилиб қайтарилган пул берилган вақтидаги қийматидан анча камайиб кетди. Саволим берган пулимни тиллода ёки долларда берган вақтимдаги қийматида қайтаришини талаб қилишга хақим борми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Пул касод даражасига етган бўлса ўша вақтдаги тиллонинг қийматини олишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!

10 Май 2022, 23:22 | Савол-жавоблар | 144 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar