Аллоҳдан ўзгага қасам ичиш
Ассалому алайкум! Аллоҳдан ўзгага қасам ичиш ширкми? Бу билан инсон диндан чиқадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Улар баъзи кишиларнинг исмларини муборак, улуғ деб эътиқод қилишар, уларнинг исми билан ёлғондан қасам ичганнинг молу дунёсига ва аҳлига нуқсон етади, деб ўйлар эдилар. Шунинг учун бу ишни қилишмас ва талашиб қолган одамлардан ўшаларнинг исмлари ила қасам ичишни талаб қилишарди. Бас, бу ишдан ман қилиндилар.عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : مَنْ حَلَفَ بِغَيْرِ اللهِ فَقَدْ أَشْرَكَ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Аллоҳдан бошқа ила қасам ичса, батаҳқиқ, ширк келтирибди», дедилар».
Абу Довуд ва Термизийлар ривояти. Валлоҳу аълам!
10 Май 2022, 23:23 | Савол-жавоблар | 160 | Ақийда