2-фарзанд алиментга берсам бўладими?
Ассалому алайкум! Мен 1-турмуш ўртоғим билан ажрашганман, 1 нафар ўғлим бор, ойлигимни 25% миқдорида алимент тўлайман 3-4 млн атрофида, лекин ўғлимга сарф қилишмаяпти. 2-турмушимдан 1 нафар қизим туғилди. Саволим: Ўғлимга берилаётган алимент пулида қизимни ҳаққи бўладими? Қизимни ҳам алиментга бериб 3-4 млн пулни ярмини қизимга сарф қилсам бўладими? Харом бўлиб қолмайдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Иккала фарзандингизнинг ҳам нафақаси сизнинг зиммангиздадир. Унинг миқдори муайян суммада қайд этиб қўйилмаган. Балки фарзандларнинг эҳтиёжига қараб адо қилинади. Шунга кўра, агар сиз ўғлингизга ажратаётган ўша 3-4 млн атрофидаги пул унинг эҳтиёжларига кифоя қилмаётган бўлса, камайтириш у ёқда турсин, яна ҳам ошириб беришингиз лозим. Қизингизнинг нафақаси ҳам шундай. Валлоҳу аълам!
5 Август 2022, 16:13 | Савол-жавоблар | 161 | Оила ва турмуш