Ҳажда пайпоқ билан тавоф қилиш
Ассалому алайкум! Онажоним шу йили Хаж сафарига кетмоқдалар, 1994-йилда онам Умрага борганлар, ўша йиллари Каъбага пайпоқсиз кирилишини айтишган ва пайпоқсиз ибодат қилишган экан. Ўтган йили борган қўшни аёллар пайпоқ билан ибодат қилдик деб айтишмоқда. Эҳромга кирилганда пайпоқсиз кириладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аёл киши эҳромга кириш ниятида икки ракъат намоз ўқиб, салом бергандан кейин талбия айтади. Аёл эҳромдалигида тикилган кийим кийиши жоиздир. Шунингдек, тақинчоқ, қўлқоп ва пайпоқ киши ҳам мумкин. Аёл кишига бошини ёпиши вожиб ва талбия айтиши лозимдир. Лекин, баланд овозда айтиши ва рамал (тавоф вақтида лўккилаб югириб тавоф қилиши) қилиши жоиз эмасдир (Муаллимул ҳужжож). Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 21:13 | Савол-жавоблар | 167 | Ҳаж ва умра