Закот масаласи бўйича савол

Ассаламу алайкум! Ўтган йили мен оилам учун бўлиб тўлаш шарти билан янги уй сотиб олгандим ва сизлардан олган жавобга биноан ўша уй хисобидан закот бергандим. Бу йил шу уйни тўлиқ сотиб олиб, ремонт қилиб шу яқин кунларда кўчиб ўтиш режасидамиз ИншаАллоҳ. Эски уйимизни эса бир яхши оила чиқса ижарага бермоқчиман. Закот беришда янги уйни хисобга оламанми ёки эскисиними? Ва хар икки холатда қайси нарх хисобга олинади сотиб олган нархми ёки ремонт қилинган хозирги кундиги нархми? 2). Алхамдуллилах мен яқин янги машина хам сотиб олдим (1 ой олдин) эски машинамни эса аёлимга бердим. Янги машинадан закот бераманми? 3). Ўтган йили мен онам билан яшайдиган кичик укамга закот бергандим, у пайт у ишсиз эди, унда хам сизлардан олган жавобга биноан, “укангизга берсангиз жоиз аммо 2000 доллардан ошиб кетмасин” деб ёзгандингиз. Шу укам ишга кирди ва 3,5 миллион сўм ойлик оляпти, бошқа қўшимча даромади йўқ, аёли хам уй бекаси. Бу йил хам шу укамга закот берсам бўладими? Мумкин бўлса қанақа миқдорда берганим маъқул?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Иккисини ҳам ҳисобга олмайсиз. Аммо уйдан бошқа пулингиз йўқ бўлган тақдирда ҳам қурбонлик қилиш зиммангизга вожиб бўлади.2). Бермайсиз. 3). Нисоб эгаси бўлмайдиган миқдорда берасиз. Онангизга алоҳида маблағ ажратинг. Валлоҳу аълам!

10 Май 2022, 23:25 | Савол-жавоблар | 144 | Закот
|
Boshqa savol-javoblar