СУННАТ ВА ТАЪЗИЯ МАРОСИМЛАРИ

АССАЛОМУ АЛЕЙКУМ ШАЙХ ХАЗРАТЛАРИ САВОЛИМ ШУКИ СУННАТГА МУОФИК ТАЪЗИЯ УЧ КУНДАН ОРТИК ЭМАС ДЕБ ЭШИТДИМ ЛЕКИН БИЗДА 7 ЯНА 20 ЯНА 40 ВА ЙИЛ ОШИ ДЕГАН МАРОСИМЛАР БОР ШУЛАР ХАКИДА ТУШУНЧА БЕРСАНГИЗ ЖАВОБ УЧУН РАХМАТ СИЗНИ ИЛМИЗГА ИЛИМ КУШИЛСИН АЛЛОХ СИЗДАН РОЗИ БУЛСИН ВА БИЗГА ХАМ ИЛМ БЕРСИН АМИН
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Таъзия ва унга боғлиқ нарсаларТаъзия билдириш маййит аҳлига тасалли бериш, уларни сабрга чақириш, қазои қадарга рози бўлишга тарғиб қилиш ва ажр олишга ундаш ила бўлади.Таъзия уч кунгача бўлади. Чунки, Расулуллоҳ алай-ҳиссалом мотамнинг уч кун бўлишини таъкидлаганлар. Сафарда бўлган одам уч кундан кейин таъзия билдирса ҳам, бўлади. Ҳанафий мазҳаби бўйича, таъзия учун масжиддан бошқа жойда уч кун ўтирса, бўлади. Биринчи куни афзал. Таъзия, асосан, мусийбат етган уйда бўлади.Ўтганларни йўқлаб эҳсон қилиш. Бизда турли омиллар сабабидан ўтган яқинларни, хусусан, ота-онани йўқлаб, уларга ортларидан савоб юбориш ниятида таом пишириб одамларни чорлаш кенг тарқалган. Кўпчилик ўтганларга савоб бағишлаш деганда айнан шу ишни тушунадиган бўлиб қолган.Дийндан узоқлашиш ва яна бошқа турли сабабларга кўра ўтганларга атаб “уч”, “йигирма”, “қирқ”, “йил” ва бошқа номлар билан аталадиган маросимлар ўтказиш одатга айланган. Бу каби маросимларни ўтказишнинг ўзига хос “қоида”лари ҳам шаклланган. Уларга биноан кун санашнинг ҳам услуби бор, маросимни тоқ кунларда қилиш керак эмиш. Қилинадиган таомларни ҳам таъйини бор. Яна шунга ўхшаш бидъат хурофотлар анчагина. Бу ишларда асосан аёллар ва маҳаллалардаги маросимчиларнинг гапи гап бўлади. Баъзи жойларда маййитни дафни куни жонлиқ сўйиб таом пиширишга киришиб кетилади. Юқорида номи айтилган маросимларни қилинмаслиги ўтганни хорлашдек кўрилади. Хуллас, бу борада шариатга тўғри келмайдиган гаплар ва ишлар анчагина бор.Шунинг учун ҳам, ушбу мақомда бу масалани қисқача ёритиб ўтишни маъқул топдик.Аввало дафндан кейинги уч кун ичида мусийбатга учраганлар бошқаларга таом қилиб беришлари макруҳдир. Мусийбатзадаларга уларнинг яқинлари ва қўшнилари таом тақдим қилишлари мустаҳабдир. Меросхўрларнинг ичида балоғатга етмаган болалар бўлса, бошқаларга таом қилиб бериш ҳаромдир. Мазкур уч кундан кейин маййит аҳли таом қилиб улашса дурустлиги юзага чиқади. Аммо шариатда “уч”, “йигирма”, “қирқ”, “йил” ва бошқа номлар билан аталадиган маросимлар йўқ. Катта китобларда ҳам, кичикларида ҳам, арабчасида ҳам, ажамчасида ҳам бу номларнинг бирортасини топиб бўлмайди.Китобларда мотам муносабати ила қилинадиган таомни вазийма дейилади деган гап бор, холос.Ўша вазийманинг куни, ҳажми, унга пишириладиган таомнинг тури ва бошқа нарсалари белгиланган эмас. Бундай эҳсонни ўзидан, оиласидан, қаромоғидагилардан орттирганда, балоғатга етмаган болаларнинг ҳаққини аралаштирмасдан кўнгли истаган пайтда қилиш мумкин. Бунда турли бидъат-хурофотларни аралаштирмаслик шарт. Фақиҳлар бу борадаги ҳужжат ва далилларни таълил қилиб, жумладан қуйидаги хулосага келганлар: Маййитга савоби етадиган нарсалар:Барча уламолар маййитнинг дуо, истиғфор, садақа ва ҳаж каби баданий-молиявий ибодатлардан манфаат олишига иттифоқ қилганлар.Уламолар намоз ва Қуръон қироати каби баданий ибодатлардан маййит фойда олиши ҳақида бир оз ихтилоф қилганлар.Ҳанафийларнинг мухтор(ихтиёр) қилган қавллари бўйича, қорилар қабрнинг олдида ўтириб қироат қилсалар, бўлади. Бошқа ерлардаги қироатнинг савоби етиши ҳақида шубҳа йўқ. Чунки, Қуръон қироати бўлган ерга раҳмат ва барака нозил бўлади. Қуръон қироатидан ке-йинги дуонинг қабул бўлиши осон.Ҳанбалийлар, қабр олдида қироат қилса бўлади, деганлар ва унга «Йаасийн»ни ўлганларга ўқиш ҳақидаги ҳадисларни далил қилганлар.Моликийлар, маййитга унинг ўлимидан кейин ва қабр олдида қироат қилиш макруҳ, чунки аввалгилар бундоқ қилмаган, деганлар. Аммо уларнинг кейинги уламолари Қуръон қироати ва зикр қилиб савобини маййитга бағишлаш мумкин ва бағишловчига ҳам ажр бўлади, деганлар.Аввалги Шофеъийлар, маййитга ўзининг амалидан бошқа амал манфаат бермайди, деганлар.Аммо кейинги уламолари таҳқиқ қилиб, «Фотиҳа» ва бошқа сураларнинг қироати савоби ўлганларга етади, деганлар. Одамлар шунга амал қилганлар.Шундоқ қилиб, тўрт мазҳабнинг барчаси Қуръон қироатининг савоби ўтганларга етишига иттифоқ қилганлар.Ўтганларни, хусусан, ота-оналарни йўқлаш, руҳларини шод қилиш ва ортларидан савоб юбориш ҳақида сўз юритилар экан қуйидаги ҳадиси шарифни ёдга олиш зарур бўлади.Анас ибн Моликдан эштиган кишидан ривоят қилинади:“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:“Албатта, амалларингиз ўлган яқинларингиз ва қариндошларингизга кўрсатилур. Агар яхши бўлса, улар башорат олурлар. Агар бошқача бўлса, Аллоҳим, бизни ҳидоят қилганинг каби уларни ҳам ҳидоят қилмай туриб ўлдириб қўймагин дейишади”.Аҳмад ривоят қилган. Демак, вафот этган ота-онамиз ва яқинларимизнинг ёдлашимиз йилда бир ёки икки марта ёзиладиган дастурхон пайтидагина эмас, ҳар лаҳзада бўлиши керак.Аллоҳ таоло барча фарзандларга ота-оналарига тириклик чоғида барча яхшиликларни қилиб, розиликларини топиб, дуоларини олишни насиб этсин. Ўтганларидан кейинги ҳақларини ҳам шараф билан адо этишни муяссар қилсин!

29 Апрел 2022, 22:03 | Савол-жавоблар | 157 | Ҳадислар
|
Boshqa savol-javoblar