Бировларнинг хаққи

Ассалому алайкум! Мен 12-15 ёшларимда 2003-2006-йилларда буғдойни ун қилиб берадиган тегирмон ишлатганман. Минг афсуслар бўлсинки отам-онам ман ўша ишлаган вақтимда мижозлардан буғдойни ўлчаб олганда хам ўлчаб берганда хам ўзимизнинг фойдамизга қилиб уриб қолганмиз. Деярли 2-3йил одамларни хаққидан уриб қолганмиз. Ўша одамларинг хаққини қандай адо қилсак бўлади? Биламан банда билан банда орасидаги хақ қиёмат куни олиб берилади. Гунохимизи тан оламиз минг афсуски хато қилдик лекин Роббимиздан умидвормиз. Кимдан қанча миқдорда буғдой олиб ун берганимиз тўғрисида малумотимиз йўқ.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бизни тарозимиз бузуқ эди экан, кимни бизда ҳаққи қолган бўлса олиб кетсин деб айтинглар, эълон беринглар. Валлоҳу аълам!

10 Май 2022, 23:12 | Савол-жавоблар | 134 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar