Яхши ўқишдан гаров
Ассалому алайкум! Мен Жанубий Кореада бакалаврда 4-курс талабасиман. Ўқиш бошланишидан олдин ўртоғим билан келишиб ким бу ўқув йилида дарсларни ўртача баҳосини 4 ёки ундан юқорига тамомласа(энг юқори баҳо 4.5) соат олиб берамиз деб келишдик. Иккимиз ҳам юқори тамомласак иккимиз ҳам бир биримизга олиб берадигон ёки ўртоғим 4га якунласа меники 4га етмаса фақат мен олиб бераман йўқса аксинча. Ўқув йили тугагач, мени баҳоларим ўртачаси 4дан юқори бўлди, ўртоғимники эса 4дан паст. Шунинг учун у ҳозир менга соат олиб бермоқчи. Лекин ўзимда бироз шубҳа бор. Шу қилаётган ишимиз ҳалолми ёки ҳаром?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бу жоиз эмас. Шариатда қимор жоиз бўлмаганидек гаров ўйнаш ҳам жоиз эмас. Сизларники гаров боғлашга киради. Валлоҳу аълам!
11 Май 2022, 00:38 | Савол-жавоблар | 141 | Ҳалол ва ҳаром