Ғайридинларга қабр қазиш
Ассалому алайкум! Рассияда мусулмон бўлмаган инсонлар вафот этса яни рус миллатига мансуб (руслар) одамлар шуларни қабристонида қабрини қазиб пул ишласа бўладими? Агар бир нечта қабир қазиб қўйган бўлса гуноҳини кафорати бўладими нима қилиш керак?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Мумкин эмас. Савобли ишлар қилиб Аллоҳ таолога истиғфор айтинг. Аллоҳ таоло "Ҳуд" сурасида марҳамат қилади: وَأَقِمِ الصَّلاَةَ طَرَفَيِ النَّهَارِ وَزُلَفًا مِّنَ اللَّيْلِ إِنَّ الْحَسَنَاتِ يُذْهِبْنَ السَّيِّئَاتِ ذَلِكَ ذِكْرَى لِلذَّاكِرِينَ 114. Наҳорнинг икки тарафида ва кечанинг бир бўлагида намозни тўкис адо қил! Албатта, яхшиликлар ёмонликларни кетказади. Бу эса эсловчиларга эслатмадир.
Уламоларимиз «Ояти каримадаги «Наҳорнинг икки тарафида» адо қилинадиган намоз Бомдод, Пешин ва Аср намозлари, «кечанинг бир бўлагида» адо этиладиган намоз Шом ва Хуфтон намозларидир», – дейишган.
Дарҳақиқат, намоз ҳақиқий руҳий озуқа, банданинг ўз Робби ва ҳақиқий ёрдамчиси – Аллоҳ таоло билан бевосита боғланишидир.
Намоз оғир ва нозик пайтларда кишига мадад берувчи омилдир.
Намоз диннинг устунидир. Усиз ҳеч бир аҳамиятли ишни кўнгилдагидек охиригача етказиб бўлмайди.
«Албатта, яхшиликлар ёмонликларни кетказади».
Мўмин киши томонидан қилинган ҳар бир яхши иш ёмонликларни кетказади. Намоз ўша яхшиликларнинг гултожидир.
Ушбу оятда оғир ва аҳамиятли ишларни қилишда, Аллоҳнинг амрига бўйсунишда, кўрсатган йўли ва йўллаган динида мустақим туришдек масъулиятли ишда намоз ва яхшилик қилиш ила олдинга йўл очишга ундаш бор. Худди шу маъно Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадиси шарифларида ҳам ўз ифодасини топгандир.
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳматуллоҳи алайҳи Абу Зарр Ғифорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қаерда бўлсанг ҳам, Аллоҳга тақво қил. Ёмонлик ортидан яхшилик қил. Уни ювади. Одамларга ҳусни хулқ ила муомала қил!» – деганлар.
«Бу эса эсловчиларга эслатмадир».
Зотан, намоз ҳам зикр – эслашдир. Яхшиликлар ҳам шундай.
Аллоҳнинг йўлида, Унинг динида мустақим туриш учун сабр ҳам керак. Шунинг учун келаси оятда сабрга чақирилади:وَاصْبِرْ فَإِنَّ اللّهَ لاَ يُضِيعُ أَجْرَ الْمُحْسِنِينَ 115. Ва сабр қил. Бас, албатта, Аллоҳ яхшилик қилувчиларнинг ажрини зое қилмас. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!
11 Май 2022, 00:48 | Савол-жавоблар | 179 | Турли саволлар