Талоқни сўраб олиш

Ассалому алайкум! Ман эрим билан салкам 26 йилдан бери яшайман. Бир умр манга хиёнат килиб келади. Хар хил касалликлар билан касалланиб, мангаям юқтириб келган. Лекин хеч қачон тан олмасдан ўзимми касалга чиқарарди. Ўтган йили жуда кўп болларим қатори ёш қизчалар билан зино қилиб юришини тасодифан телефонида кўриб қолдим. Ажрашишга судга ариза бердим. Уйдан хеч нарса талашмасдан чиқиб кетдим. Қариндошларим аралашиб (уларга роса ялинибди, товба қилдим. Энди халол яшайман деб) яна қайтиб келдим. Лекин яшашдан аввал шарт қўйдирдим. Агар зинога юрсангиз талоқ бўлишимни айтоласизми деб, ха деб даров жавоб берди. Тўғри оғзидан талоқ сўзи чиқмади, лекин талоқ бўлишимми тасдиклади. Яна сўрадим. Демак, зинога юрсангиз талоқ бўламан деб. Ха деб жавоб берди. Бир хафта олдин яна ўғлим қатори қиз билан болларим билан бирга ушлаб олдик кечаси. Энди бизга талоқ тушдими? Ман бу йўлдан қайтмаганини аниқ биламан. Никохимизга бефарқлигини талоқни хукмини тушунтирганман. Барибир жиддий қарамади.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Талоқни шартга боғлагансизлар ва у шарт ҳам топилган. Орага талоқ тушган. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 00:48 | Савол-жавоблар | 164 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar