Ароқ қўшилган кондитер маҳсулотлари
Ассалому алайкум! Ҳозирда кондитер маҳсулотлари ичига спирт қўшилаётган экан. Кўпинча тортларда. Шунга шубҳа пайдо бўлади магазинлардан олишга, тақво қилиб уйда пиширилган тортларни истемол қилсак. Аммо, базида бизга хадя сифатида ишхонада ёки базмларда тортлар беришади. Мен у тортларни нима қилсам бўлади? Менку емайман десам, уйга ҳам олиб боргим келмайди. Шу ичида спирт бўлиши мумкин деб. Шу тортларни ташлаб юбориш исроф бўлиб, харом иш қилган бўлмаймизми? 100% харомлиги аниқ бўлмаса ташлашга шошмаслик керак экан, лекин нима қилсам бўлади, тақво қилмоқчиман тўғри йўл кўрсатинг?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳаром нарса қўшилгани 100% аниқ бўлмагунича ҳаром дейишга ҳаққингиз йўқ. Агар тақво қилсангиз “мен еявераман” деганларга бериб юборинг. Валлоҳу аълам!
11 Май 2022, 00:48 | Савол-жавоблар | 189 | Ҳалол ва ҳаром