Чор тасбеҳ ҳақида
Ассалому алайкум! Бизнинг Бухоро тарафларда, масжидда (ҳамма масжиддами аниғини билмайман) намоздан кейин чор тасбеҳ айтилади. Чор тасбеҳнинг ичида Оятал курсий ҳам, 33 марталик зикрлар ҳам, иймон калималари ҳам, шунингдек яна таржимасини билмайдиган форм тожикча дуоларми аниғини билмайман, хуллас ҳаммаси қўшиб айтилади ва шуни чор тасбех дейишаркан. Саволим шуки, ман Тошкентда бошқа бирорта масжидларда бунақа зикрни айтишганига дуч келмаганим учун билмасам билиб олиб илм бўлиб қолиши учун шунингдек кўнглимда шубҳага бормаслик учун қизиқиб сўраяпман, шу зикрни биз ҳам айтаверсак бўладими, ҳурматли Зикр аҳлидан сўранг ҳайъати?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Суннатда келганларини айтсангиз афзал. Валлоҳу аълам!
11 Май 2022, 00:59 | Савол-жавоблар | 179 | Намоз
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Суннатда келганларини айтсангиз афзал. Валлоҳу аълам!
11 Май 2022, 00:59 | Савол-жавоблар | 179 | Намоз