Бу савдо ҳалолми
Ассалому алайкум! Ёшим 20 да. Мен мошина бозорда савдо қилиб пул топаман. Аккумлятор дўконда ишлайман, хизматим учун ҳақ оламан. Хўжайиннинг балон дўкони ҳам бор, бизнинг дўкондан кейинги қаторда. Хўжайин айтди “Ҳоҳласанг бизни балонларни сотиб тирикчилик ҳам қил қўшимча даромад бўлади” деб. Таннарҳ дейлик 30$ бўлса менга 31$ дан берадилар, мен уни 32 $ ёки 33$ дан сотаман. Бизнинг дўкон кичкина бўлгани ҳамда аккумляторга мўлжаллангани учун витринага 1 тадан қўйиб, агар сотсам хўжайиннинг балон дўконидан олиб келиб бераман. Ҳаридордан пулни олиб балон дўконга касса қиламан ва устига қўйган фойдамни менга беришади. Ёлғон гапирмайман, нарҳни қиммат қилмайман, Хўжайинга ҳам фойда, харидор ҳам рози. Хўжайиннинг дўконида йўқ балонни сотмайман яъни бозордаги бошқа тур балонларни. Бошқа тур балонларни сўрашса сотиладиган жойини кўрсатаман. Баъзи балонлар хўжайинга келган тан нарҳида бизга ҳам берилади. Сабаб тезроқ сотилсин пул айлансин, шунда хўжайин сотадиган нарҳ билан деярли бир ҳил сотамиз. Менинг отам ҳам айни шу балонларни четдан олиб келишда туғиладиган ишлар учун вакил қилинганлар яъни битта фирма учун бир инсон, катта хўжайин учун хизмат қиламиз демоқчиман, лекин бозрда савдодга аралашмайдилар. Қадрли устозлар бу ҳолда савдо қилиб пул топишим жоизми? Шариат белгилаган савдо қоидаларини бузмаябманми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Хўжайинга вакил бўлиб, хизмат ҳақингизни тайин қилиб сотишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!
11 Май 2022, 01:30 | Савол-жавоблар | 161 | Молия ва тижорат
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Хўжайинга вакил бўлиб, хизмат ҳақингизни тайин қилиб сотишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!
11 Май 2022, 01:30 | Савол-жавоблар | 161 | Молия ва тижорат