Патент пулини қайтарса

Ассалому алайкум! Ҳозир биз россиядамиз карантин пайтида патент тўлов тўхтатилди яқинда бир дўстимни телефонига хабар келди 2018-2019 йилларда корхоналарда ишлаган дакументлари жойида бўлган кишиларни 2 йиллик патент пулини қайтариб берар экан. шу пулни олсак биз учун халолми ёки яхши эмасми бу ишимиз? 2 Биз иш жойида жамоат бўлиб намоз ўқиймиз намоз тугагандан кейин саловат айтииш керакми? Намоздан кейинги тасбеҳларни ўзи ўқиса бўладими ёки бир киши охиригача тиловат қилса афзалми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Сизларни ҳам ҳужжатларингиз тўғри бўлса олишингиз мумкин. 2). Ҳар ким ўзи айтаверади. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 01:31 | Савол-жавоблар | 151 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar