Закот китобидан савол

Ассалому алайкум! Устозлар закот китобида 1тадан 39тагача закот йўқ дейилган. Саволим шуки уйда боқаётган 10тами 20тами уйда боқаётган қўйдан қачондир сотгани бўлса ҳам закотга хисобланмайдими ёки қачон сотса кейин бериладими? Масалан мени 10.000.000 пулим бўлса ва 10та қўйим бўлса қўйимни закотга хисоблайманми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Уйда бўрдоқига яъни семиртириб сотишга олинган мол-қўйлардан закот берилади. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 01:42 | Савол-жавоблар | 145 | Закот
|
Boshqa savol-javoblar