Худони англаш
Ассалому алайкум! Саволим шундан иборатки бутун дунёмизни яртган парвардигоримиз ҳам Ўзи қандай яралган? Аслида қандай тузилишга эга? Баъзилар нурга ўхшаш дeйишади, лeкин шу нур ҳам нимадандур яралганку. Илтимос тушунтириб бeрсангизлар. Саволим ноўрин бўлса узр сўрайман.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: يَأْتِي الشَّيْطَانُ أَحَدَكُمْ فَيَقُولُ: مَنْ خَلَقَ كَذَا؟ مَنْ خَلَقَ كَذَا؟ حَتَّى يَقُولَ مَنْ خَلَقَ رَبَّكَ؟ فَإِذَا بَلَغَ ذَلِكَ فَلْيَسْتَعِذْ بِاللهِ وَلْيَنْتَهِ. رَوَاهُ الثَلَاثَةُАбу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Шайтон бирингизга келиб: «Буни ким яратди? Уни ким яратди?» дейди. Ҳатто: «Роббингни ким яратди?» ҳам дейди. Қачон шунга етганда, у Аллоҳдан паноҳ сўрасин ва бас қилсин», дедилар».Учовлари ривоят қилишган.Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифнинг ровийлари Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу билан аввал танишганмиз. Муаллиф раҳматуллоҳи алайҳи бу ҳадиси шарифни мўмин кишига васваса зарар қилмаслиги ҳақидаги бобнинг бошида айтилган гапни тасдиқлаш учун келтирмоқда. Ушбу ҳадиси шарифда инсон хаёлидан кечадиган баъзи васвасалар шайтондан эканлиги баён қилинмоқда. Шу билан бирга, ўша шайтон васвасасини қайтариш йўли ҳам кўрсатилмоқда. Шайтон Одам Ато билан ўзи орасида бўлиб ўтган машҳур можародан буён одам боласига душмандир. У Қиёмат кунигача одамзодни васваса қилишга қасам ичган. Шунинг учун ҳам, инсон ҳаргиз бу лаънатланган душманини унутмаслиги керак. Гоҳида хаёлига келиб қоладиган васвасали фикрлар, «уни ким яратган, буни ким яратган» каби саволлар бора-бора «Роббингни ким яратган?» каби телба фикрга олиб келиши ҳам турган гап. Шунинг учун мазкур ҳолат юзага келганда дарҳол: «Аъузу биллаҳи минашшайтонир рожийм», деб Аллоҳдан паноҳ сўрасин, мазкур хаёлларни миясидан қувсин! Шу билан иш тугайди. Ҳеч нарса кўрмагандек бўлиб кетади. Акс ҳолда оқибати чатоқ бўлиши мумкин. Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар: 1. Шайтон васвасасининг ҳақлиги. 2. «Уни ким яратди, буни ким яратди?» деб бориб, «Роббингни ким яратди?» дейишгача бориб қолиш ҳам мумкинлиги. 3. Бундай ҳолатларда Аллоҳдан паноҳ сўраш лозимлиги. 4. Бундай саволларни дарҳол тўхтатиш лозимлиги. Сиртдан содда кўрингани билан бу ҳадисда зикр қилинган масала ўта муҳимдир. Васваса кишилар учун энг нозик ва энг хатарли нарса, у ақийда бобида зарар етказади. У туфайли инсон диндан чиқиб, кофир бўлиши ҳеч гап эмас. Ушбу ҳадисда ана шундай катта муаммони ҳал этиш йўли тақдим этилмоқда. Ҳозирги кунда мусулмон оламида ҳам, ундан ташқарида ҳам васваса хасталигига учраганлар кун сайин кўпайиб кетаётгани ҳеч кимга сир эмас. Руҳий ва асабий касаллар сони тинимсиз ўсиб бормоқда. Бу эса ушбу ҳадиси шариф ва кейинги келадиган ҳадисларнинг ҳикматига инсоният қанчалик муҳтож эканлигини кўрсатади.وَعَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: يَأْتِي الشَّيْطَانُ أَحَدَكُمْ فَيَقُولُ: مَنْ خَلَقَ السَّمَاءَ؟ مَنْ خَلَقَ الْأَرْضَ؟ فَيَقُولُ اللهُ، فَمَنْ وَجَدَ مِنْ ذَلِكَ شَيْئًا فَلْيَقُلْ آمَنْتُ بِاللهِ وَرُسُلِهِЯна ўша кишидан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Шайтон бирингизга келиб: «Осмонни ким яратган? Ерни ким яратган?» дейди. У: «Аллоҳ», дейди. Ким шунга ўхшаш нарсани сезса, дарҳол «Аманту биллаҳи ва Русулиҳи» (Аллоҳга ва Унинг Расулларига иймон келтирдим), десин», дедилар».Шарҳ: Бу ҳадиси шариф ҳам ҳазрати Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ва ўтган ҳадисни тафсир қилиб келмоқда. Васвасанинг аввалги босқичидаёқ Аллоҳга ва У Зотнинг пайғамбарларига бўлган иймонни эълон қилиб, шайтонни қувиш ҳақида маслаҳат берилмоқда.عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: قَالَ اللهُ عَزَّ وَجَلَّ -إِنَّ أُمَّتَكَ لَا يَزَالُونَ يَقُولُونَ مَا كَذَا؟ مَا كَذَا؟ حَتَّى يَقُولُوا هَذَا اللهُ خَلَقَ الْخَلْقَ فَمَنْ خَلَقَ اللهَ؟- رَوَاهُمَا الشَّيْخَانِАнас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ азза ва жалла: «Албатта, умматинг: «Бу нима, бу нима?» дейишда давом эта бориб, ҳатто «Аллоҳ халойиқни халқ қилди, бас, Аллоҳни ким халқ қилди?» ҳам дейдилар», дер», дедилар». Икки ҳадисни икки Шайх ривоят қилишган.Шарҳ: Бу ҳадиси шарифга ўхшаш ҳадислар ҳадиси қудсий деб номланади. Оддий ҳадисларнинг маъноси Аллоҳ таолодан, лафзи Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан бўлади. Ҳадиси қудсийда эса маъно ҳам, лафз ҳам Аллоҳдан бўлиб, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам уни кўчирма гап тарзида етказадилар. Бу ҳадиси шарифда ҳам васваса борлиги исбот қилинмоқда.عَنْ عَبْدِ اللهِ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: سُئِلَ رَسُولُ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم، عَنِ الْوَسْوَسَةِ قَالَ: تِلْكَ مَحْضُ الْإِيمَانِ. رَوَاهُ مُسْلِمٌАбдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга васваса ҳақида савол берилди. «У айни иймондир», дедилар». Муслим ривоят қилган.Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифнинг ровийси сифатида зикр қилинган Абдуллоҳдан мурод Абдуллоҳ ибн Масъуддир. Қуйида у кишининг ҳаётлари билан қисқача танишиб ўтамиз: Абдуллоҳ ибн Масъуд ибн Ғофил ал-Хузамий, кунялари Абу Абдураҳмон. Бу киши Исломга олтинчи бўлиб кирган бўлиб, икки ҳижрат – Ҳабашистон ва Мадина ҳижратлари соҳибидирлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга хизмат қилган сафдошлардан, жаннатга кириши башорат қилинган ўнта саҳобанинг биридирлар. Бадр урушида Абу Жаҳлни қатл этганлар. Уҳуд, Хандақ, Ризвон байъати, Ярмук маъракаси ва бундан бошқа ҳамма жангларда иштирок этганлар. Маккада биринчи бўлиб Қуръони Каримни баланд овоз билан ўқиган, Қуръони Каримни ёд олганлардан бири, тақводор, чиройли хулқли, фақиҳ саҳобалардан. Бу зот ҳаммаси бўлиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан 848та ҳадис ривоят қиладилар. У зотдан Абдуллоҳ ибн Умар, Абдуллоҳ ибн Аббос, Абу Мусо Ашъарий, Имрон ибн Ҳусойн, Абу Ҳурайра, Ибн Зубайр, Жобир, Анас, Абу Саъийд, Абу Рофиъ ва бошқалар ривоят қилишган. Тобеъийнлардан Алқама, Абу Воил, Асвад, Масруқ, Убайда, Ибн Ҳозим, Қайс ва бошқалар ривоят қилишган. У зот тўплаган ҳадислардан учта «Саҳиҳ» соҳиблари ўз китобларига киритишган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар: «Қуръони Каримни тўрт кишидан олинглар». Шуларнинг бири Абдуллоҳ ибн Масъуддир. Ибн Масъуд бўйлари қисқа, аъзолари нозик киши эдилар. Бир куни саҳобалар у кишининг аъзолари нозиклигини мазах қилишганда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳга қасамки, Ибн Масъуднинг аъзолари қиёмат кунининг тарозусида Уҳуд тоғидан ҳам оғирроқдир», деб марҳамат қилганлар. У киши хушбўй нарсаларни яхши кўриб, кўп истеъмол қилар эдилар. Кўчадан ўтсалар, қўшнилари бу ердан Ибн Масъуд юрганини билар эди. Ибн Масъуд касал бўлиб ётганларида халифа Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу зиёратларига келиб, у кишидан «Нимадан шикоятинг бор?» деб сўраганларида «Гуноҳларимдан», деб жавоб бердилар. Халифа: «Нима хоҳлайсан?» деб сўрадилар. Шунда у киши «Роббимнинг раҳматини» дедилар. Халифа «Табиб буюрайми?» деганларида «Мени табибнинг Ўзи касал қилди», дедилар. «Унда ҳожатингга керакли бирор нарса буюрайми?» деганларида «У нарсага ҳожатим йўқдир», дедилар. Шунда халифа «Қизларинг учун керак бўлиб қолар», дедилар. Ибн Масъуд: «Қизларим камбағал бўлиб қолишидан қўрқасанми? Мен уларга ҳар кечада «Воқеъа» сурасини ўқишни буюрганман. Чунки мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Қайси бир киши ҳар кечада Воқеъа сурасини ўқиса, унга абадий камбағаллик етмайди», деганларини эшитганман. У киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафотларидан кейин Куфадаги Байтулмолга волий бўлдилар. Усмон ибн Аффоннинг халифалик даврларида Мадинага келдилар ва ҳижратнинг 32-йили шу ерда вафот этдилар. Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу жаноза намозини ўқидилар ва «Бақийъ» қабристонига дафн этилдилар. Бошқача қилиб айтсак, ушбу ҳадиси шарифнинг маъноси «Васваса айни иймондир» деган бўлади. Бу қанақаси? Ахир васваса шайтондан, иймон Раҳмондан-ку! Васваса иймоннинг кушандаси-ку! Қандай қилиб у айни иймон бўлиши мумкин? Бу гап «Олов – сувдир», деганга ўхшамайдими? Ушбу ҳадиси шариф билан дастлаб танишган одамда шунга ўхшаш саволлар пайдо бўлиши мумкин. Аммо, каминада бу саволлар пайдо бўлмади. Чунки, ушбу сатрлар ёзилишидан йигирма бир йил олдин ўтган тажриба бу маънони тушунишга ёрдам берди. Умумжаҳон Исломга чақириш куллиясига янги ўқишга келган пайтим эди. Бирдан қалбга васваса тушиб, бўлмағур фикрлар хаёлга ўралашиб қолди. Дунё кўзимга тор кўриниб, ҳеч нарса татимайди. Бировга айтишнинг иложи ҳам йўқ. Бу ҳолат бир неча кун давом этди. Сиқилиш, ташвиш юқори чўққисига етди. Ана шундай оғир дамда кўзим Ҳаким Термизийнинг араб тилидаги «Муридлар одоби» китобига тушди. Муаллифи Термизий бўлгани учун «Ватандошимиз экан», деб, китоб дўконидан харид қилган эдим. Китобни қўлга олдим. Тўғри келган жойини очиб, ўқий бошладим. У ерда васваса ҳақида гап борар эди. «Муриднинг қалбига васваса тушса, яхшилик аломати, деб билсин. Чунки шайтон уни йўқлаб қолибди. Одатда, шайтон обод бўлаётган қалбларни васваса қилишга уринади. Хароба қалблар шундай ҳам унинг мулки ҳисобланади, овора бўлиб, уларни васваса қилиб ҳам ўтирмайди. Шайтон обод қалбларни хароба қилиш умидида уларга васваса қилади. Уриниб-уриниб, ниятига эриша олмагач, ташлаб кетади», дейилган эди. Қалбимга «ялт» этиб ёруғлик тушди. Хурсанд бўлиб кетдим. Ориз бўлган нарса васваса эканлигини тушундим. Унинг нима учун бўлаётганини ҳам англадим. Мана бугун эса Аллоҳга беадад шукрлар бўлсин, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг васваса ҳақида «У айни иймондир», деб айтган ҳадисларини ҳеч қийинчиликсиз тушуниб турибман. Демак, киши вақтида англаб етиб, Аллоҳ таолодан дарҳол паноҳ сўраса, қалбига тушган васваса унга зарар етказа олмас экан. Бу эса ақийдавий, руҳий-маънавий соғломлик учун ниҳоятда зарурдир. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!
29 Апрел 2022, 02:52 | Савол-жавоблар | 186 | Ақийда