Кресло савдоси

Ассалому алайкум! Ман янги иш фаолият бошламоқчидим. яни кресло сотиш. ишни кўриниши ҳамма кресло турларини 1 тадан олиб дўкон тўлдирилади. Агар мижоз биздан келиб 1 та тур кресло кўп оламан деса биз қўшни дўконга мурожаат қиламиз. Улар бизга диллерлик вазифасини ўтаб кресло складдан олиб келтиради. Нархлар эса мувозанатда бўлади. Бу иш жоизми? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Вакил бўлишингиз мумкин. Бу вакилнинг хизмат ҳақини тайин қилиб олиш керак. Масалан 110 сўмга сотамиз, 100 молнинг эгасига, 10 бизга деб. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 00:22 | Савол-жавоблар | 142 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar