Каффоротни адо қилиш

Ассалому алайкум! Аввалги саволимга вада сўзи хам қасам сўзларидан дея жавоб берипсизлар, Аллоҳ сизлардан рози бўлсин. Бир куни асли Россиялик бўлган шайх Костекский деган инсонни бундай саволга жавобини эшитдим. Айтилишича инсон агар 3-4 маротаба қасам ичип бузган бўлсаю лекин буларни хаммаси бир хил қасам бўлган бўлса 1та каффорот тўлайди деди. Бу тўғрими? 2. Каффорот тўлашлиг учун менда хозир пулим йўқ, оддий талабаман, шунинг учун хозир каффорот учун рўзасини тутайми ёки кейинроқ пулим бўлганида пул билан адо қилганим яхшими? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Тўғри. 2). 10та одамга топганингизда битта одамга бир кунлигини қилиб берсангиз ҳам бўлади. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 02:48 | Савол-жавоблар | 153 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar