Ҳозир ҳам вахий келиши мумкинми
Ассалому алайкум! Мани битта эшитган гапим уйлантириб қўйди. Бир котта ёшлик хожиона хажга борганликларини гапириб туриб хозирги замонда яшаётган Закариё деган шайх хақида гапирдилар "у кишига ибодат қилаётганларида оллохдан вахий келибди" дедилар. Шу тўғрими? Ман эшитгандим пайғамбаримиздан кейин вахий келмай қўйган деб.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз тўғри эшитган экансиз. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кейин ваҳий ҳам пайғамбар ҳам бўлмаслигини мусулмонларни ҳаммаси билади. Аллоҳ таоло "Аҳзоб" сурасида марҳамат қилади: مَّا كَانَ مُحَمَّدٌ أَبَا أَحَدٍ مِّن رِّجَالِكُمْ وَلَكِن رَّسُولَ اللَّهِ وَخَاتَمَ النَّبِيِّينَ وَكَانَ اللَّهُ بِكُلِّ شَيْءٍ عَلِيمًا 40. Муҳаммад сизлардан биронта эркакнинг отаси бўлган эмас. Лекин Аллоҳнинг Расули ва набийларнинг сўнггисидир. Аллоҳ ҳар бир нарсани ўта билувчидир.
Лекин Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳнинг ҳамма учун юборган Расулидир. Ул зот пайғамбарларнинг сўнггисидир, ундан кейин ҳеч бир пайғамбар келмас. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!
11 Май 2022, 03:10 | Савол-жавоблар | 181 | Турли саволлар