Ислом банклари

Ассалому алайкум! Ҳозирда бутун дунёда ислом молиявий тизими шаклланиб тeз суратларда ривожланиб бораяпти! Лeкин, исломий банклар томонидан таклиф қилинаётган молиялаштриш усулларининг шариатга тўғри кeлмайдиган жиҳатлари бор дeйдиганлар ҳам талайгина! Масалан, исломий банкларнинг марказий банк маблағлари учун қайта молиялаш ставкаси асосида фоиз тўлаши, ҳар қандай бeрилган крeдитлар ҳаётий суғурта(life insurance) билан қопланиши шартлиги……. Шу масалар бўйича қандай аниқ фатволар бeрилган ва ҳозирда ислом банкларида фаолият юритиш шаръий жиҳатдан нотўғри эмасми? Ўзим шу соҳада фаолият юритаётганим учун ушбу саволлар билан мурожаат этаяпман! Жавоб учун олдиндан раҳмат!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Таъбир жоиз бўлса, ўзларини дунёвий банк деб юритувчиларнинг банклари бир неча юз йилда шаклланди. Бу ҳолатга келгунича қароқчиларни, фирибгарларни ва қаллобларни ҳужумларига дучор бўлишди ва ниҳоят ўзлари ўйлаган фойда кўриш даражасига етишишди. Исломий банклар эса юқоридаги банкларга рақобат тарзда энди фаолият юритишни бошлади. Иш бошланишида табиийки камчиликлар ва татбиқ қилишда хатоликларга йўл қўйилади. Бу ишда ҳам замонамиз уламолари шариат асосларига суянган ҳолда ижтиҳод қилишган. Тўғри топган иккита, хато топган битта савобга эга бўлади. Лекин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларига биноан – бу уммат залолатга жамланмайди ва хатода қолиб кетмайди. Бу сохада шариатнинг тўғри ечими йўқ деган нарса ҳам нотўғридир. Бутун дунё иқтисод уламолари ташкилоти тузилган ва улар бу борада тинимсиз изланишлар олиб боришмоқда. Ҳаракатларининг самараси ҳам кўриниб, дунё тан олишни бошлади. Ўша банкларнинг тепасида у ишларни жоизлигига фатво берган уламолар туришади. Баъзи камчиликлар туфайли уни бутунлай тарк қилиш таназзул томон еткалайди. Аксинча изланиш ва татбиқ қилишни давом эттириш керак. Валлоҳу аълам!

29 Апрел 2022, 08:41 | Савол-жавоблар | 148 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar