Қурбонликни арафа куни қилиш

Ассалому алайкум! Қурбонлик кунидан бир кун аввал масалан аср намози вақтларида кўра мол сўйиб тарқатиб юборсак бўладими? Қурбонлик куни оила аъзоларимиз билан яна жонлиқ сўйиб тарқатишга улгура олмай қолмаслик мақсадида (қурбонлик кунида қассобларни хам вақтлари тиғиз бўлишади) ва бир кун аввал эхтиёжманд, қурбонлик қилишга қурби етмайдиган оилаларга тарқатсак, қурбонлик куни хамма қатори бир вақтда уйида гўшт пишса деган мақсадда.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ийд Қурбон ҳайити намоз ўқилмасидан олдинги сўйилган жонлиқ қурбонлик ҳисобланмайди. Эртасига ҳайит намози ўқилганидан кейин яна қурбонлик қилиш зиммангизга вожиб бўлади. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 03:32 | Савол-жавоблар | 141 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar