Ўйин ўйновчиларнинг хукми

Ассалому алайкум! Хозирги кунда компиютер ўйинларини ўйнаб пул топадиганлар кўпайди. Улар ўзини шахсий компиютери орқали GTA, PUBG, FUTBOL, COUNTER, хуллас шуларга ўхшаш хар хил ўйинлар ўйнаб пул топишади лекин қимор эмас. Хеч қандай ставкалар қўйилмайди. Базилари ютубда канал очиб ўйнаган вақтидаги ўйинларини видеосини қўяди. Шуларни ҳукми нима бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Умрини зое кетказаётган бўлишади. عَنْ مُعَاذِ بْنِ جَبَلٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ : النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ لاَ تَزُولُ قَدَمَا عَبْدٍ يَوْمَ الْقِيَامَةِ حَتَّى يُسْأَلَ عَنْ أَرْبَعٍ : عَنْ عُمُرِهِ فِيمَا أَفْنَاهُ ، وَعَنْ جَسَدِهِ فِيمَا أَبْلاَهُ ، وَعَنْ مَالِهِ مِنْ أَيْنَ اكْتَسَبَهُ وَفِيمَا وَضَعَهُ ، وَعَنْ عِلْمِهِ مَاذَا عَمِلَ فِيهِ Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: У киши айтдилар:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қиёмат куни банданинг икки оёғи, тўртта нарсадан сўралмагунча (ўрнидан силжимайди) давомли бўлади: умрини нимага сарф қилгани, жасадини нимага зое кетказгани, бойлигини қаердан касб қилиб ва уни қаерга ишлатгани, илмига қандай амал қилгани ҳақида, сўралади”, дедилар.
(Сунани Доримий). Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 00:44 | Савол-жавоблар | 164 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar