Инсон тақдирига рози бўлгани
Ассалому алайкум! Мени тақдир ҳақидаги ақийдалар ўйлантириб келади. Аллоҳ бандаларига тақдир илмини тушунишни насиб қилмагандек кўринади. Қазои қадар ҳақидаги мақолангизни ўқиб жуда катта фойда олдим. Лекин баъзи саволларимга ҳеч қаердан жавоб топа олмаяпман. Бандаларга тақдири мажбурлаб топширилмас экан. Агар мажбурланса, адолат бўлмайди. Мажбурланмайди дегани — инсон тақдирига рози бўлган дегани. Рози бўлиши учун инсон ўз тақдир йўлини кўриши керак. Худди шу мавзуни интернетда ҳам кўриб қолдим. Бандаларга тақдир йўллари кўрсатилар экан ва тақдирларига рози бўлишар экан. Ва бу хотиралардан ўчириб ташланар экан. Агар ўчирилмаса, имтиҳондан маъно қолмайди. Саволим: баъзи инсонлар охири жаҳаннам бўлган тақдирларини кўриб рози бўлишганми? 2. Қиёмат куни Аллоҳни кўриш. Шу мавзуни ҳам ноқис ақлим билан тушуна олмаяпман. Маълумки, Аллоҳни кўриш улуғ немат, бунга етишиш осон эмас. Лекин қиёмат куни ҳамма Аллоҳни кўриши (жаҳаннамийлар ҳам) мени ўйлантиряпти, ахир қиёмат куни Аллоҳни кўрсак, нега жаннатда Аллоҳни жамолини кўриш учун ҳаракат қиламиз? Устоз мен учун жавобларингиз жуда муҳим. Соф ақийдамни сақлаб қолмоқчиман. Шунинг учун ҳижжалаб тушунтирсангиз. Излаш хизматидан топа олмадим. Саволларимда камчиликлар бўлса узр. Аллоҳ ҳаммамизга жамолини кўришни насиб айласин.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Уларга Аллоҳ қандай муомала қилганини билмаймиз. Ақлингизни ноқислигини тан олсангиз бўлди. Ўша тўғри эътиқод. Валлоҳу аълам!
8 Май 2022, 16:31 | Савол-жавоблар | 143 | Ақийда
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Уларга Аллоҳ қандай муомала қилганини билмаймиз. Ақлингизни ноқислигини тан олсангиз бўлди. Ўша тўғри эътиқод. Валлоҳу аълам!
8 Май 2022, 16:31 | Савол-жавоблар | 143 | Ақийда