Шахбара, нахбара, лахбара, хайдара ва лафутга уйланмаслик
Ассалому алайкум! Ман бир хадис ўқидим қисқача қуйидагича; Уйлангин харомдан сакланасан бирок 5 аёлга: «Шахбара, нахбара, лахбара, хайдара ва лафутга уйланма! дедилар расулулох САВ. Ё росулуллох айтганларизни бирортасини билмайман деди Зайд ибн Собит. Расули акрам айтдилар; Шахбара- йирик жуссали мовий куз, нахбара-заиф ингичка узун буй, лахбара- ёши утган шахвати йук, Хайдара-пакана ёкимсиз лафут- аввалги эридан бола курган тул аёл! Саволим: Лафут хакида фарзандлик аёлга уйлангандан кора фарзанди йугини кидирган афзалми.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бу гапни кўп ҳадис тўпламларида келтирилган деб айтилган экан. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ “Муснад”ларида келтириб кулганлар экан. Хоссатан Мулла Алий ал-Қорий имом Суютийнинг “Жомиъул кабир”ларидан келтириб, ““Жомиъул кабир”нинг бошқа кўп нусхаларида келтирилмаган экан” деган эканлар. Ҳадис ўта заиф, ҳадиснинг матнида ҳам санади ҳам жуда кўп гаплар бор экан. Ундан ташқари оят ва саҳиҳ ҳадисларда келтирилган нарсаларга зид. Мисол учун гавдали жуссаси катта аёлдан қайтарилибди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Савдо онамизга уйланганлар, фарзанди борга уйланмагин дейилибди, Умму Салама онамизга уйланганлар, пакана дейилибди София онамизга уйланганлар ва ҳоказо. Умумий гап матни ҳам санади ҳам заиф бўлгани учун бундан ҳукм ҳам чиқарилмайди, бу гапга амал ҳам қилинмайди. Қолаверса бу гап шиаларнинг китобларида ҳам жуда машҳур экан. Валлоҳу аълам!
11 Май 2022, 03:42 | Савол-жавоблар | 161 | Ҳадислар