Ногироннинг намози

Ассалому алайкум! Ассалому алайкум. Ва алайкум ассалом. Агар бир инсоннинг қўллари бўлмаса, оёқлари бошқа аъзолар саломат бўлса бу инсон ибодат учун таҳорат, таяммумни қандай қилиши керак. Таҳоратда ёрдам бера оладиган яқинлари бўлмаса, қандай қилиб покланиб намоз ўқийди? Биламизки, тана соғлом бўлмаса ҳам намоз бандадан соқит бўлмайди. Аммо бундай одам қандай қилиб покланиб ибодатларни адо этиши мумкин? Саволим ноўрин бўса узр. Аммо бу масала биз учун муҳим. Аллоҳ рози бўлсин сизлардан.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Таҳоратда сувни баданги ишқалаш шарт эмас. Оқиб турган сувга таҳоратда ювиладиган аъзоларни тутиб ювса ёки сувга тиқиб ювса ҳам таҳорат адо бўлади. Жинсий аъзосини юволмаса ювиш соқит бўлиб туради. Агар оёғини тоғорадаги сувга тиқиб ювмоқчи бўлса икки оёғини тенг сувга тиқиш керак бўлади. чунки бирини солганида сув мустаъамлга айланиб кейинги оёғини поклолмай қолади. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 03:43 | Савол-жавоблар | 146 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar