Каффорат рўзасига ният
Ассалому алайкум! Мен каффорат рўзасини тутишни бошлагандим. Шу каффорат рўзасида ният қандай қилишини сўрамоқчиман. Рамазон рўзасидек ният қилинадими ёки алохида нияти борми? Шунчаки килган гунохи учун Аллоҳдан тавба килиб каффорат рўзасини тутаман деса бўлмайди? Кеин Рамазон рўзаси каби вақти хам қуёш чиқмасдан оғиз ёпиб қуёш ботгандан оғиз очиш талаб этиладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ўз она тилингизда шомдан кейин то саҳарлик вақтигача қазо рўзасини тутишни ният қилдим деб айтсангиз бўлди. Бамдодни вақти кирмасидан олдин беркитасиз, шомдан кейин очасиз. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 18:02 | Савол-жавоблар | 172 | Рўза