Ёрдам беринг оилам бузилмоқда
Ассалому алайкум! Уйланганимга уч йилдан ошди. Онам топган қизга уйланганман. Аёлим эрка ўсган. Биз россияда ишлаймиз оилавий. Биринчи йил мен аёлим ва онам ишладик бирга ва шу вақт орасида кўп бора қайнона келин чиқиша олмади. Кейин онам ўзбекистонга қайтди. Икки йилдан ортиқ иккимиз ишлаб икки қиз фарзандлик бўлдик. Кейин онам ва қайнонам хам келди бир ойча бўлди. Энди қайнонам эски гапларни кузғаб хотиним ва болаларимни мендан ажратиб олмоқчи бўляпди. Аёлимга қайнонам "агар ажрашмасанг ўзимни ўлдираман. Яшаймайсан ундай қайнона билан" деб қўрқитибди. Аёлим шундан қўрқиб 3 марта олиб кетгани борсам хам қайтмаябди. Ажрашайлик деб туриб олган. Ўртада фарзандларим етим бўлиб қолябди. Хеч ким улар хақида ўйламаябди. Онам хам қайнонам билан гаплашиб кўндира олмади. Нима қилишга бошим қотди. қизларимга рахмим келябди. Ахир уларни гунохи нима? Аллоҳдан хар куни панох сўрайман оилам бузилмасин деб. Илтимос тўғри йўл кўрсатинглар.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз имкон борича оилангизни сақлаб қолишга ҳаракат қилинг. Бунинг учун қайнонангизга гапи ўтадиган қариндошлари билан маслаҳатлашиб ёрдам сўранг. Агар керак бўлса, оилангизни алоҳида қилиб оилангизни бузилмаслигини таъминланг. Валлоҳу аълам!
11 Май 2022, 04:49 | Савол-жавоблар | 172 | Оила ва турмуш