Намозни салом бермасдан тугатса

Ассалому алайкум! Намоздан сўнг салом бериб чиқишлик эсдан чиқса нима қилиш керак? Шу пайт намозим ўтадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Вақти чиқиб кетмаган бўлса, қайтадан ўқиб олиш керак бўлади. Чунки фиқҳда намознинг вожиб амалларидан бирортасини тарк қилиб ўқиса ва охирида саждаи саҳв қилиб хатосини тўғрилаб қўймаса, вақти чиқмаган бўлса қайтадан ўқиб олиш вожиб дейилган. Вақти чиқиб кетган бўлса, намоз катта нуқсон билан ўқилган бўлади, аммо қайта ўқилмайди. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 05:15 | Савол-жавоблар | 211 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar