НФТ ҳақида
Ассалому алайкум! Устозлар, бу борада излаш тизимидан фойдаланиб кўрдим, лекин жавоб деярли йўқ экан. Ҳозирги кунда телеграм ўзи ҳеч кимдан сўрамасдан ҳар қандай каналга реклама жойлаяпти, шу рекламалар орасида НФТ деган нарса ҳақида ҳам рекламалар чиқяпти. Ҳаттоки бу ҳақида исломий каналларда ҳам чиқяпти, тўғри бунда исломий канал юритадиганлар қўйишмайди ва уларни айблаш нотўғри. Лекин бу ҳақидаги рекламани исломий каналда кўрсатадими ёки бошқа жойдами, кузатувчилар қизиқиб ўша НФТ рекламасига кириб кўришади. Тармоқдан у тўғрисида тайинли жавоб топа олмадим ёки бу ҳақидаги ўзбекча маълумотлар хорижий тиллардан таржима қилингани учун баъзи жиҳатларини тушуниш қийин. Тушунишимча бу НФТ қандайдир расм бўлади ва уни сотишади. Табиийки, буни кўрган мусулмон киши бу ишни қилиш жоизми ёки жоиз эмасми, ҳалол-ҳаромлигига биринчи ўринда эътибор қилишади. Устозлар саволим узун бўлиб кетган бўлса узр, НФТ ҳақида батафсилроқ ва асосий маълумотлар берсангизлар, кўп каналларда бу НФТ ҳақида маълумот қўйишяпти, комментариясида мусулмонлар ихтилоф қилиб қолишяпти, бири жоиз деса бошқаси жоиз эмас ваа ҳукми аниқ эмас дейишяпти, шу ихтилофларга барҳам бериш учун НФТ ҳақида ва мусулмонларга жоиз ёки жоиз эмаслиги ҳақида батафсилроқ маълумот берсангизлар, Аллоҳ рози бўлсин сизлардан.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Жоиз эмас. Валлоҳу аълам!
11 Май 2022, 05:15 | Савол-жавоблар | 211 | Ҳалол ва ҳаром
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Жоиз эмас. Валлоҳу аълам!
11 Май 2022, 05:15 | Савол-жавоблар | 211 | Ҳалол ва ҳаром