Қўшнининг қарзи

Ассалому алайкум! Дўконда савдо қиламиз. Аэропортда ишлайдиган қўшним бор. Дўкондан қарзга олишади, ойлик олганда беради. Карантин пайтда қарзлари анча кўпайиб кетди. Энди тўлай олишмаяпти. Энди кредит олиб тўлашмоқчи. Мен шу пуллар кредитдан олинган пул эканлигини билиб қарзимни олсам бўладими ёки қачон ишлаб ҳалол пул топса шунда олишим керакми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Шунчалик даражада бўлса озроғини кечинг. Уни ҳаромдан пул олишига ҳаром иш қилишига йўл қўйманг. عن أَبي قتادة رَضِي اللهُ عَنْهُ، قَالَ : سَمِعْتُ رسولَ الله صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يقول: «مَنْ سَرَّهُ أنْ يُنَجِّيَهُ اللهُ مِنْ كُرَبِ يَوْمِ القِيَامَةِ، فَلْيُنَفِّسْ عَنْ مُعْسِرٍ أَوْ يَضَعْ عَنْهُ». رواه مسلم Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Ким Аллоҳ таоло унга қиёматнинг машаққатларидан нажот беришини истаса, ҳеч вақоси йўқ ёки танг ҳолатдаги инсонга берган қарзининг муҳлатини узайтирсин ёки кечиб юборсин», деганларини эшитдим.
Муслим ривоят қилган.عن أبي اليسر رَضِي اللهُ عَنْهُ قال : قال رسول الله صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: من أنظر معسرا، أو وضع له، أظله الله في ظل عرشه Абу Юср розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким танг ҳолатда турган инсонга қарз муҳлатини чўзиб берса ёки уни кечиб юборса, Аллоҳ таоло қиёматда уни Ўз арши соясида соялантиради», дедилар. عَنْ عِمْرَانَ بْنِ حُصَيْنٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: مَنْ كَانَ لَهُ عَلَى رَجُلٍ حَقٌّ، فَمَنْ أَخَّرَهُ كَانَ لَهُ بِكُلِّ يَوْمٍ صَدَقَةٌ Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бирор кишига қарз берган бўлса, сўнг уни бироз муддатга узайтирса, кечиктирган ҳар куни учун унга садақа савоби ёзилади», дедилар».
Имом Аҳмад ривоят қилган. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 06:07 | Савол-жавоблар | 147 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar