Садақа миқдори

Ассалому алайкум! Ихтиёрий садақа, инфоқ, эҳсон қилишда шариатда бирор бир чегаралар борми? Ёки уламоларни кўрастмалари? Масалан бор бойлигидан энг кўпи қанча садақа қилиши мумкин? Ёки хожати аслиядан ортиқча пулларидан энг кўпи қанчасини садақа қилиши ? 1/2 ми, 1/3ними? Кўп савол жавобларда ҳимматига боғлиқ, ортиқчаси дейилган, ўша ортиқчани қандай ҳисобланади? Масалан оиласини 6 ой ёки 1 йилга боқишга етадиган пулидан қолгани ортиқчами? Ёки яна бошқа фавқулотда вазиятлар учун олиб қўйган пулидан бошқаси ортиқчами? Умуман бу масалалар бўйича шариатнинг кўрсатмаларини билмоқчи эдим
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Закотини берган бахил ҳисобланмайди. Инсонни қилган садақотлари маҳшар куни бошида соя қилиб турувчи бўлади. Қанча сояни хоҳлайсиз? كلُّ امرئٍ في ظلِّ صدَقتِه يومَ القيامةِ  Қиёмат куни қилган садақалари соя бўлади. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 07:43 | Савол-жавоблар | 136 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar