Ғуслда васваса

Ассалому алайкум! Ғуслда тананинг ҳама қисмига сув етказиш муҳим. Мен ғусл қилсам 2 марта қилмагунимча кўнглим тўлмаяпти шайтонди васвасасига кириб қўйяпман бугун ғуслни 1 марта қилиб 2-сини тугатяткандим шунда авратимни юваёткандим шунда авратимде сув покланётган сувимга тушди. Ғуслни бошлашдан олдин нажосатларни кетказиб таҳорат олдим шунинг учун бунга эътибор бермасдан ғуслни тугатим кейин яна шайтон васваса қила бошлади. Ҳозир кўнглим ғаш, ҳаёлимга сан нажосат тушган сувда ғусл қилдин деб ёмон ҳаёллар кетмаяпти. Кийган кийимларимам нажосат бўлди деб кўнглим ҳаловатини йўқотди.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ғуслни икки марта қилмай, бир мартада мукаммал қилишга ҳаракат қилиш керак. Бу ҳам ғулув бўлади. Васвасага берилманг. Сизнинг ҳолатингиздаги нажосат деяпган сувингиз фиқҳда “ишлатилган сув” дейилади. Ўзингиз айтганингиздек олдин нажосатни ювган бўлсангиз, бу сув “ўзи пок, лекин покловчи эмас” ҳукмида бўлади. У ғусл сувига тушиши билан уни нажосат қилмайди. Васвасадан халос бўлиш учун қуйидаги дуони кўп ўқинг. اللهــــم اجعل وساوس قلبــــي خشيتك وذكرك ...واجعل همتــــي و هواي فيما تحب و ترضى  Аллоҳуммажъал васаависа қолбии хошятака ва зикрок, важъал ҳимматии ва ҳаваая фии маа туҳиббу ва тардоо. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 13:09 | Савол-жавоблар | 158 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar